Ўзбекистон терма жамоаси Хитойдаги халқаро мусобақада қатнашади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси турли ёшдаги терма жамоаларга бўлажак мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун шарт-шароитларни яратиб бермоқда. 

Жумладан, Суннатилла Абдурасулов бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси 25 августдан 31 август кунига қадар “Чиғатой” спорт базасида ташкил қилинаётган йиғинда иштирок этади. Йиғин давомида U-21 терма жамоасига номзод футболчилар саралаб олинади. Йиғин ниҳоясига етгач терма жамоа аъзолари 1 сентябрь куни Хитойга жўнаб кетади.

Хитойнинг Куньмин шаҳрида футболчиларимиз Мяньма, Тожикистон ва Хитой U-21 терма жамоалари билан халқаро мусобақада куч синашади. Ушбу халқаро мусобақа терма жамоамиз вакиллари учун навбатдаги Осиё чемпионатининг саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!