Ўзбекистон терма жамоаси яна Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин!

Ўзбекистон футбол ассосиасияси вице-президенти Одил Аҳмедов 2024 йилда Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказиш эҳтимоли ҳақида гапирди.

"Россия терма жамоаси билан бу йил ўйин ўтказишимиз мумкин. Бизда жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари режалаштирилган, ФИФА бўш кунлари бўлади, шу боис бу танаффусларда Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил қилишиз мумкин. Ҳозир бор эътиборимиз Қатардаги Осиё кубогига қаратилган”, - деди Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ноябр ойида вакилларимиз Валерий Карпин шогирдлари билан Тошкентда ўйнаганди ва голсиз дуранг қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!