Ўзбекистон терма жамоасининг Иорданияга қарши учрашуви бошқа стадионга кўчирилди
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Алишер Никимбаевнинг ўз телеграм каналида маълум қилишича, ўйин "Grand Hamad" стадионига кўчирилган ва соат 22:00да бошланади.
Дастлаб беллашув ўтказилиши режалаштирилган "Аbdullah Bin Khalifa" стадионида сув насослари билан боғлиқ муаммолар юзага келган. Шу боисдан ўйинни бошқа стадионга кўчиришга қарор қилинган.
Фикрлар