Ўзбекистон терма жамоасининг Россияга борадиган таркиби

  • 22 Aug 14:23
  • Isayev Bekzod
  • 0
  • Futsal
BEPUL PROPAN

 

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 24-31 август кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бир ҳафталик йиғин ўтказади. Бу ҳақда олдин хабар берган эдик. Вакилларимиз у ерда Россиянинг "Виз-Синара" ва "Зик-Урфу" жамоаларига қарши иккитадан ўйин ўтказади. Баҳодир Амедов хориж йиғинига 16 нафар футзалчини жалб этди. Қуйида терма жамоа делегациясининг Россияга борадиган таркибини эътиборингизга ҳавола этамиз.

tarkib

Бўлажак йиғин Ўзбекистон футзал термаси учун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё ўйинлари ва футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот учун, Ашхободдаги Осиё ўйинлари шу йилнинг 17–27 сентябрь кунлари ўтказилади.

Comments

You must be logged in to commet!