Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Хитойда илк машғулотини ўтказди

 

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-15 асосий терма жамоаси Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этиш учун Хитойга етиб борди.

Турнир шу йилнинг 13–17 июль кунлари бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон ўсмирлар термаси билан биргаликда Хитой, Чехия ва Япония U-15 терма жамоалари қатнашади. Қуйида мусобақа тақвими билан танишинг.

Ўсмирлар ўртасидаги Hua Shan Cup халқаро турнири

13 июль, пайшанба

13:00  Чехия – Ўзбекистон
16:35  Хитой – Япония

15 июль, шанба

13:00  Ўзбекистон – Хитой
16:35  Япония – Чехия

17 июль, душанба

13:00  Япония – Ўзбекистон
16:35  Хитой – Чехия

Эслатима: Учрашувларнинг бошланиш соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

Аввал хабар берилганидек, Дилшод Нуралиев бўлажак турнирга 20 футболчини жалб қилган. Жамоа Хитойда илк машғулотини ҳам ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!