Ўзбекистон U-18 терма жамоаси назорат ўйинида "Оқ-тепа" клубини мағлубиятга учратди
Йиғин давомида бир қатор назорат ўйинлари ўтказилмоқда. Жумладан, Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари "Бунёдкор" ёшларини 2:0 ҳисобида, "Локомотив" ёшларини эса 4:2 ҳисобида, "Нурафшон" жамоасини эса 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Бугун Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Оқ-тепа" жамоасига қарши яна бир назорат ўйинида майдонга тушиб, 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Отабек Ғуломхўжаев мазкур йиғин давомида терма жамоанинг асосини шакллантириш билан бирга, янги футболчиларни ҳам синовдан ўтказиб олмоқда.
Фикрлар