Ўзбекистон U 19 терма жамоаси "Бухоро" билан дуранг ўйнади
Бугун Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Тимур Кападзе шогирдларига бу сафар Суперлига вакили – “Бухоро” рақиблик қилди. Голларга бой кечган беллашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Назорат учрашуви
Ўзбекистон U19 2:2 "Бухоро"
Голлар: Р. Рўзиев 70], Ҳ. Норчаев 89’ - Ж. Ҳакимов 40’, Ш. Бешимов 90’
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бундан аввалроқ Ўзбекистон Миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказган ва мағлуб бўлган эди.
Фикрлар