Ўзбекистон U-19 термаси Душанбе шаҳрида илк машғулотини ўтказди

 

Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этадиган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бугун, 31 октябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига етиб келди ва илк машғулотларни ўтказди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси машғулотларни “Помир” стадионига тегишли машғулотлар майдонида ўтказди. Терма жамоа аъзолари асосан тикланиш ва чигалёзди машғулотларини ўтказишди.

Таъкидлаш жоиз, саралаш учрашувларининг ярим табиий ва ярим сунъий қопламали майдонда ўтказилади. Машғулотлар ҳам айнан шундай қопламали майдонда ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Александр Мочинов жамоаси саралаш баҳсларини 2 ноябрь куни Мальдив ороллари терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

Бугун, 31 октябрь куни саралаш босқичининг 1-тур ўйинлари бошланди. Қуйида мусобақа тақвими ва натижалари билан танишинг.

U-19 ОЧ саралаши
Ҳисор, Тожикистон
31 октябрь – 8 ноябрь

31 октябрь, 1-тур

Мальдив ороллари – Шри-Ланка 2:2
Бангладеш – Тожикистон 0:0

2 ноябрь, 2-тур

12:00  Шри-Ланка – Ўзбекистон
15:00  Мальдив ороллари – Бангладеш

4 ноябрь, 3-тур

12:00  Ўзбекистон – Мальдив ороллари
15:00  Тожикистон – Шри-Ланка

6 ноябрь, 4-тур

14:00  Бангладеш – Ўзбекистон
17:00  Тожикистон – Мальдив ороллари

8 ноябрь, 5-тур

14:00  Шри-Ланка – Бангладеш
17:00  Ўзбекистон – Тожикистон

Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

ТН

О

1

Мальдив ороллари

1

0

1

0

2-2

1

2

Шри-Ланка

1

0

1

0

2-2

1

3

Бангладеш

1

0

1

0

0-0

1

4

Тожикистон

1

0

1

0

0-0

1

5

Ўзбекистон

0

0

0

0

0-0

0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!