Ўзбекистон U-20 термаси Гватемалага қарши оқ либосда ҳаракат қилади. Учрашув ҳакамлари ҳам маълум

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Гватемалага қарши ўйин ўтказади. Учрашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Мазкур баҳсда бош ҳакам сифатида Муҳаммад Маъруф (Миср) ишлайди. Унга қанотларда Закариё Бринси (Марокаш) ва Аббос Акрам (Жазоир) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Боу Абдулазизга (Мавритания) топширилган.

Шунингдек, VARда Амр Эл Шинави (Миср) ва Ҳамза Эл Фариқ (Марокаш) фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Гватемала ўртасидаги учрашув 27 майга ўтар кечаси соат 02:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!