Ўзбекистон ва Миср терма жамоалари ўртоқлик учрашувда куч синашди (Видео)

Пойтахтимиз Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган дзюдо бўйича беш давлат терма жамоалари иштирокидаги халқаро ўқув-машғулот йиғинига мезбонлик қилмоқда.

 Ўзбекистон дзюдо федерацияси қошидаги Дзюдо марказида ўтказилаётган машғулотларда мамлакатимиз спортчилари билан бирга Грузия, Франция, Қирғизистон ва Миср терма жамоалари иштирок этаётганди. Улардан ён қўшниларимиз машғулотни якунлаб, Бишкекка жўнаб кетишди.

Ушбу йиғин мобайнида жамоавий тарзда ўзаро беллашувлар ҳам ўтказилмоқда. Қуйида, вакилларимизнинг Миср терма жамоаси билан бўлиб ўтган, баҳсларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!