Ўзбекистондаги спорт иншоотларида оилавий секторлар ташкил қилинади

 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан яқин вақтлар ичида Ўзбекистондаги спорт иншоотларида оилавий секторлар ташкил этилади.

Мамлакатимизда бундай секторлар энг аввало футбол ўйинлари ўтказиладиган стадионларда жорий қилинади. Кейинчалик эса бошқа спорт мажмуаларида, хусусан, усти ёпиқ иншоотларда ҳам мусобақаларни махсус секторларда кузатиш мумкин бўлади. У ерда спорт тадбирларини оилавий томоша қилиш, маданий ҳордиқ чиқариш учун барча зарур шароитлар яратилади. 

Бу мамлакатимизда спортни оммавийлаштириш мақсадида қўйилган навбатдаги қадамлардан биридир. Ана шундай махсус секторларда жамиятнинг асосий негизи ҳисобланган оилалар спорт мусобақаларини бевосита кузатиш имкониятига эга бўладилар. 

Ҳозирда Тошкентдаги "Локомотив" стадионида мана шундай оилавий секторлар мавжуд. Стадионга ўз оиласи билан ташриф буюрадиган мухлислар ўйинларини алоҳида секторларда томоша қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!