Ўзбекистонга рад жавобини берган Кейруш яна Осиёга қайтди

Эрон миллий терма жамоаси португалиялик мутахассис Карлуш Кейруш билан шартнома имзоланганини маълум қилди.

69 ёшли тажрибали мутахассис бунга қадар 2011-2019 йиллар оралиғида "саҳро шаҳзодалари" бошқарувида фаолият олиб борган. Унинг қўл остида форслар Бразилия (2014) ҳамда Россия (2018) мезбонлик қилган мундиалларда иштирок этган.

Карлушдан олдин жамоани хорватиялик Драган Скочич бошқариб келаётган эди. Драган билан эронликлар қитъамизда биринчи бўлиб Жаҳон чемпионати-2022да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Бироқ у июль ойида истеъфога чиқарилганди.

Эслатиб ўтамиз, Кейруш Сречко Катанец билан шартнома имзоланишидан олдин Ўзбекистон МТЖ бош мураббийлиги учун ҳам асосий номзодлардан бири эди. Аммо португалиялик мутахассис билан музокаралар ижобий якун топмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!