Ўзбекистонлик Богдан Гуськов жанг қилган “UFC Fight Night 236” турнири натижалари билан танишинг!

  • 11 февраль, 09:12
  • 0
  • MMA

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри “UFC Fight Night 236” турнирига мезбонлик қилди. Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу турнирда ўзбекистонлик Богдан Гуськов ҳам октагонга кўтарилди. У АҚШ вакили Зак Пауга билан баҳс юритди. Қувонарлиси, юртдошимиз 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратиб, UFCдаги ғалабали одимини бошлаб олди. Шунингдек, бир қатор қизиқарли тўқнашувлар бўлиб ўтди. 
Қуйида, тўлиқ “Файт-кард” билан танишишингиз мумкин.

Асосий кард:

Жек Херманссон (Швеция, 24-8) — Жозеф Пайфер (АҚШ,12-3) - ҳакамларнинг якдил қарори билан (48–47, 48–47,48–47) Херманссон ғалаба қозонди.  


Дэн Иге (АҚШ, 18-7) — Андре Фили (АҚШ, 23-11) - Иге 1-раундда нокаут билан зафар қучди.

Игорь Потеря (Украина, 20-5) — Роберт Брычек (Польша,17-6) - Потеря (30–27, 30–27, 29–28) ҳисобида ғалаба қозонди. 

Грегори Родригес (Бразилия,15-5) — Брэд Таварес (АҚШ,20-9)- Родригес 3-раундда техник нокаут билан ғолиб чиқди. 

Майкл Джонсон (АҚШ, 22-19) — Дарриус Флауэрс (АҚШ,12-7-1) - Жонсон очколарга кўра (30–27, 30–27, 30–27) ғалаба қозонди. 

Армен Петросян (Арманистон,9-3) — Родолфу Виейра (Бразилия, 10-2) - Виейра 1-раундда оғритиш услуби билан зафар қучди. 

Прелим кард:

Тревин Жайлс (АҚШ,16-6) — Карлос Пратес (Бразилия,18-6) - Пратес 2-раундда нокаут билан ғалаба қозонди. 

Тима Куамбу (АҚШ, 8-3) — Боладжи Оки (Бельгия,9-1) - Оки очколарга кўра (28–29, 29–28, 29–28) зафар қучди.

Бруна Бразил (Бразилия,9-4-1) — Лома Локбонми (Таиланд,9-3) - Локбони очколарга кўра (29–28, 29–28, 29–28) ғолиб чиқди.

Девин Кларк (АҚШ,14-9) — Марчин Прахнио (Польша,17-7) - Прахино ҳакамларнинг якдил қарорига кўра(30–27, 30–27, 30–27) ҳисобида ғалаба қозонди. 

Макс Гриффин (АҚШ,20-10) — Жеремайя Уэллс (АҚШ,12-4-1) - Гриффин ҳакамларнинг алоҳида қарорига кўра, (29–28, 28–29, 29–28) ғалаба қозонди.

Богдан Гуськов (Ўзбекистон,15-3) — Зак Пауга (АҚШ,6-3) - Гуськов 1-раундда нокаут билан зафар қучди. 

Ферни Гарсия (АҚШ,10-5) — Хайдер Эмил (АҚШ,10-0) -Эмил 2-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди. 

Даниэль Маркос (Перу,15-0) — Цилен Аори (Хитой, 25-11) - Тақиқланган зарба туфайли, ушбу жанг бўлмади, дея ҳисобланди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!