Ўзбекистонлик боксчи WBC минтақавий камари учун жанг қилди
Ва ниҳоят, Тошкентдаги бокс оқшомининг марказий жанги ҳам якунланди. Маълумки ушбу қарама-қаршилик WBC минтақавий камари учун кечди.
55.2 кг вазн тоифасидаги вакилимиз "Befit" клуби аъзоси Исломбек Пирманов (2-0, 2 КО) озарбайжонлик тажрибали Рауф Агаевга (31-7, 14 КО) қарши ушбу титул учун рингга кўтарилди.
10 раундлик ушбу чемпионлик жанги 5 раунд давом этди. Айнан ушбу раунднинг дастлабки дақиқасида ҳамюртимизнинг кучли зарбасидан сўнг, жанг тақдири ҳал бўлди.
Шу тариқа Исломбек Пирманов техник нокаут билан ғалаба қозонган ҳолда WBC МДҲ, Шарқий Европа ва Болтиқбўйи мамлакатлари чемпионлик камарини қўлга киритди.
Мазкур ғалаба билан ҳамюртимизни муборакбод этамиз!
Фикрлар