Ўзбекистонлик боксчи WBO Oriental камари учун жанг қилади
30 июль куни Украинанинг Львов шаҳрида “Sparta boxing” промоутерлик компанияси томонидан профессионал бокс кечаси ташкил қилинади. Мазкур оқшомда ўзбекистонлик чармқўлқоп устаси ҳам рингга кўтарилади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, 63.5 кг вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Муҳаммадсалим Сотволдиев WBO Oriental камари учун мезбон Арам Фаниян билан жанг қилади.
Арам ушбу титулни амалдаги сохиби ҳисобланади. Юртдошимиз эса даъвогар мақомида рингга кўтарилади.
Маълумот учун, Фаниян профессионал боксда 20 та ғалаба ва бир мағлубият қайд этган бўлса, Сотволдиевнинг рекорди эса 7-2-2 кўриниш олган.
Шу ўринда мазкур жангда юртдошимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар