Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатида қанча миқдорда пул мукофотига эга бўлганини биласизми?

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз поёнига етмоқда. Бугун иккинчи кунги финал жанглари ўтказилмоқда.

Финалга чиққан ҳамюртларимиз ўз чиқишларини якунлади. Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг), Абдумалик Халoков (-57 кг), Руслан Абдуллаев (-63,5 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг), Баҳодир Жалолов (+92 кг) олтинга эга чиқди. Ойбек Жўраев (-54 кг), Саиджамшид Жафаров (-71 кг) кумуш медаль билан кифояланди. Ярим финалларда имкониятни бой берган Аълохон Абдуллаев (-75 кг) ҳамда Лазизбек Мулложонов (-92 кг) бронза медалларни қўлга киритди. 

IBA расмий сайтида совриндорларга мукофот пуллари ажратилгани маълум қилинганди. Унга кўра олтин медалга 200 АҚШ минг доллар, кумуш медалга 100 минг АҚШ доллар ва бронза медалига 50 минг АҚШ доллар пул берилади. 

Шундан келиб чиқадиган бўлсак, ҳамюртларимиз жами 1 300 000 АҚШ доллар пул мукофотига эга бўлди.

abdumalik-19

Совриндор бўлган ўзбекистонлик боксчилар:

Олтин медаль олганлар (200 минг АҚШ доллар мукофот)

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов

-57 кг: Абдумалик Халoков

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев

+92 кг: Баҳодир Жалолов

Кумуш медаль олганлар (100 минг АҚШ доллар мукофот)

-54 кг: Ойбек Жўраев

-71 кг: Саиджамшид Жафаров

Бронза медаль олганлар (50 минг АҚШ доллар мукофот)

-75 кг: Аълохон Абдуллаев

-92 кг Лазизбек Мулложонов

*Шунингдек, чорак финалчилар имкониятни бой берган боксчиларга ҳам 3000 АҚШ доллардан пул берилди. Бу спортчиларни рағбатлантириш мақсадида илк бор жорий қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!