Ўзбекистонлик боксчилар Жанубий Кореяда жанг қилади!

2 март куни Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. FW 1 промоутерлик компанияси томонидан ўтказилаётган ушбу бокс кечасида бир қатор Ўзбекистон вакиллари ҳам навбатдаги жангларини ўтказадиган бўлди.

Жумладан, -66,6 кгда Довруқбек Ибрагимов филиппинлик Марк Салесга қарши баҳс юритса, -63,5 кгда Дониёрбек Ҳайиталиев Ли Мингвейга қарши рингга кўтарилади. Марказий жангда эса, яна бир ҳамюртимиз Шаҳзодбек Шаробиддинов -57 кгда ўзига тегишли бўлган, WBA Asia чемпионлик камарини  Филиппин вакили Конрадо Танамордан ҳимоя қилади. 59,2 кгда Сирожбек Исмоилов жанубий кореялик Жай Жон Гоо билан баҳс юритади. Шунингдек, Фарёзбек Дўсматов, Эгамберди Нуриддинов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Шаҳбозбек Толибжонов, Ҳусниддин Марайимовларнинг ҳам жанг қилиши кўзда тутилган. Тез орада уларнинг рақибларига ҳам ойдинлик киритилади.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ушбу боксчиларимиз Жанубий Кореянинг FW1 промоутерлик ҳамда менежерлик компанияси билан шартнома имзолашган.

корея

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!