Ўзбекистонлик футболчи Россия клубидан таклиф олди

Бугунги кунда ўзбек футбол мактаби тарбияланувчиларини Россия премьер-лигаси ва Миллий футбол лигасида кўриш мумкин. Премьер-лиганинг янги мавсумида рўйхатда уч футболчи бор эди. Элдор Шомуродов “кўтарилиб”, Италия А Сериясига кўчиб ўтди. Жасур Жалолиддинов аввал “Локомотив”, кейин “Тамбов”да дебютини нишонлай олмай, ҳар икки жамоа билан шартномани бекор қилиб, юртимизга қайтиб келди.

Ҳозирча, премьер-лигада фақат Остон Ўруновга мухлислик қилишимиз мумкин. У ҳам катта  умидлар билан “Спартак”га йўл олган бўлса-да, охир-оқибат, янги жамоаси томонидан эски клуби “Уфа”ни қутқариш учун ижарага бериб юборилди.  

Миллий футбол лигасида “Нефтехимик” шарафини ҳимоя қилаётган Вагиз Галиулин ва Бобир Давлатов, “Томь” етакчисига айланган Виталий Денисовнинг ўйинига эътироз йўқ. Учала футболчимиз ҳам жамоасида ўз ўрни ва ҳурмат-эътиборга эга.

1302237410

Миллий футбол лигасида жон сақлаб қолиш учун курашаётган “Томь” ўз сафига ўзбекистонлик футболчи Вадим Афонинни қўшиб олиш ҳаракатини бошлади. Томскликларнинг бош директори Татьяна Смирнова бу маълумотни тасдиқлади.

“Томь” 26 та учрашувда 17 очко жамғариб,  мусобақа жадвалида охиридан битта юқорида – 21-поғонада бормоқда. Жамоани бошқараётган яқин ўтмишнинг энг зўр тўпурарларидан бўлган Александр Кержаков олдида ҳали 16 та учрашув бор.

Вадим Афонин фаолиятининг асосий қисмини Россияда ўтказгани кўпчиликка яхши маълум. Тошкентнинг “Трактор” жамоаси тарбияланувчиси бўлган футболчи 2005 йилда ушбу жамоада 25 та ўйин ўтказганидан кейин Россияга йўл олиб, “Рубин” таркибига қўшилган. 2006-2008 йилларда қозонликлар таркибига киролмаган ёш ўйинчи кейин “Шўртан”да ўйнади.  

Кучга тўлиб, яна Россияга қайтган легионеримиз 2019 йилга қадар “Рубин”, “Салют”, “Анжи” ва “Оренбург” сафида тўп тепди. Айниқса, “Оренбург”даги фаолияти анча муваффақиятли чиқди.  Афонин бу жамоада жами 130 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 12 та гол урган. 2015/2016 йилги мавсумларда ўзбекистонлик футболчи Миллий футбол лигасининг энг яхши ярим ҳимоячиси, деб эътироф этилди.

8a05a379155de3ea74ca5fc4517dfaab-4

33 ёшли Афонин Россиядан қайтиб келганидан кейин 2020 йилда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, Суперлигада 15 та ўйин ўтказди.  Шунингдек, Вадим 2012-2017 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасида олтита учрашувда майдонга тушган.

Айни пайтда “Томь” раҳбарияти Вадим Афонин билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишга ҳаракат қилаётгани айтилмоқда. Шунда томскликларда футболчини ўз сафига қўшиб, мусобақада рўйхатдан ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Бунинг учун томонлар тезроқ ўзаро келишувга эришиши талаб этилади.

Беларусь футболи: Шаҳзод зўрми ёки Шаҳбоз?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
TV TV
25/02/2021 22:48
Ахмок экан Томь командаси. Келиб келиб Афонинни оладими. Илгари бироз яхши уйнаган булиши мумкин, хозир умуман уйини йукку.
solijon bobokulov
25/02/2021 21:33
Вахима қилишга арзимайдиган хабар!

Минбар

Барча блоглар