Ўзбекистонлик футболчи тур рамзий жамоасида (фото)
25-26 апрель кунлари Тожикистон чемпионатида 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра, "Варзиш" телеканали тур давомида ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани эълон қилди.
Эътиборлиси, бу сафарги рамзий терма жамоадан "Хўжанд" клуби ярим ҳимоячиси Санжар Рихсибоев ҳам ўрин олди. Ёдингизда бўлса, Рихсибоев "Регар-ТадАЗ"га қарши 2:1 ҳисоби билан якунига етган баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришган эди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон чемпионати 10 майга қадар расман тўхтатиб қўйилган.
Фикрлар