Ўзбекистонлик жангчи "AMC Fight Night 99” турнирида бразилиялик рақибини мағлуб этди

  • 24 декабрь, 2020, 23:18
  • 0
  • MMA

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Баҳодир Боқиев (8-2-1) Россиянинг "AMC Fight Night 99” турнирида октагонга кўтарилди. Россиянинг Москва шаҳрида бўлиб ўтган ушбу жанг кечасида ҳамюртимизга бразилиялик Денилсон Матос (13-4) рақиблик қилди. 

Жанг тўлиқ уч раунд давом этди. Барча раундаларда кўплаб "тэйк-даун"ларни амалга ошириб, "партер"да ажойиб ҳаракат қилган ҳолда, жанг назоратини ўз қўлида ушлаб турган юртдошимиз ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, ҳақли тарзда ғолиб чиқди. 

Шу тариқа, Боқиев ММАдаги фаолияти мобайнида саккизинчи ғалабасини қўлга киритди. Рақиби Матос эса 4-мағлубиятини қабул қилиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!