Ўзбекистонлик жангчи ғайритабиий турнирда рақибини қай аҳволга солганини томоша қилинг
Ҳамюртимиз Мансурбек Толипов муайтайнинг профессионал йўналиши бўйича “MAS Fight” турнирида навбатдаги жангини ўтказди. У Таиланднинг Банкок шаҳрида ташкил этилган, ушбу турнирда юртдошимиз хитойлик Ян Жили Локсуанга қарши рингга кўтарилди ва уни нокаутга учратди. Хабарингиз бор, MAS Fight” турнири янги ташкил этилган бўлиб, ғайритабиий тарзда ўтказилади. Яъни, бир раунд бўлади холос. Ушбу ягона раунд 9 дақиқа давом этади. Энг қизиғи эса, 9 дақиқа мобайнида нокаутга учратган тарздагина ғалаба қозонишингиз мумкин.Қолган ҳар қандай ҳолатда ҳам дуранг қайд этилади.
Маълумот учун, Мансурбек муайтайнинг профессионал йўналишида 60 та жанг ўтказган, уларнинг 50 тасида ғалаба қозонган бўлса, 10 бора мағлубиятга учраган. Фаолияти мобайнида профи йўналишда жаҳон ва Осиё чемпионлигини қўлга киритган.
Фикрлар