Ўзбекистонлик жангчида “One Championship”билан шартнома тузиш имкони бор, аммо у жиддий синовдан ўтиши керак

28 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳида RCC ҳамда Сингапурнинг “One Championship” (One FC) промоутерлик компаниялари ҳамкорлигида жанг кечаси ташкил этилади.

Биз учун аҳамиятли жиҳати, мазкур турнирда ҳамюртимиз Мавлуд Тифиев ҳам 65 кг вазн тоифасида ўз жангини ўтказади. У мезбонлар вакили Кирилл Хомутовга қарши рингга кўтарилади. Мазкур жанг профессионал муайтай бўйича ўтказилади.

Ушбу тўқнашувнинг баҳоси жуда юқори бўлиб, жанг ғолиби “One Championship” промоушени билан тўртта жанг учун шартнома тузиш имкониятига эга бўлади. Маълумки, Сингапур промоушени нафақат ММА, балки профессионал кикбоксинг, муайтай каби яккакураш турларидан ҳам жанг кечаларини ташкил қилади.  

Малумот учун, Крилл Хомутов профессионал муайтай бўйича 10 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Ҳамюртимиз эса анчагина тажрибали саналади. У фаолияти мобайнида профессионал йўналишда 55 маротаба рингга кўтарилади ва  уларнинг 41 тасида ғалаба қозонади. 12 та мағлубият ва 2 та дуранг ҳам қайд этган.

мава

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!