Ўзбекистонлик "Жожо" Дубайда жанг қилади ёхуд тўрт нафар юртдошимиз "Muaythai Night" турнирида иштирок этади
12 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида профессионал муайтай кечаси ўтказилади. Мазкур турнирда тўрт нафар ҳамюртимиз ўз жангини ўтказади. Аслида, бешта юртдошимиз иштирок этиши керак эди. Бироқ, Бобур Тагиевнинг рақиби жанг қилишдан бош тортди.
Аҳамиятли жиҳати, ушбу кечанинг марказий жанги ҳам ўзбекистонлик муайтай устаси иштирокида бўлади. Яъни, “Жожо” номи билан машҳур, 76 кг вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Жаҳонгир Муҳаммади Николас Кариллога қарши рингга кўтарилади.
Шунингдек, асосий карддан 65 кг вазн тоифасидаги Шаҳриёр Жўраев жанги ҳам ўрин олган. У филиппинлик Амиел Ложо Макатангай билан тўқнаш келади. Прелим карддан 54 кг вазнда Аброрбек Мадаминов Муҳаммад Одилга қарши баҳс юритса, 76 кг вазн тоифасидаги Жамшид Тагиев Умид Юссуф билан ҳисоб-китоб қилади.
Мазкур жангларда юртдошларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар