Ўзбекистонлик ММА жангчиси Фурқатбек Ёқубов бразилиялик жиддий рақибга қарши октагонга кўтарилади
Ўзбекистонлик ярим енгил вазн тоифасидаги ММА жангчиси Фурқатбек Ёқубов 27 ноябрь куни навбатдаги жангини ўтказади. Ҳамюртимиз БААнинг Дубай шаҳрида “UAE Warrios“ промоушени томонидан ташкил этилаётган жанг кечасида октагонга кўтарилади. Унинг рақиби бразилиялик Винисиус Де Оливейра бўлади. Фурқатбек профессионал фаолияти мобайнида 3 та жанг ўтказиб, икки бор ғалаба қозонган ва бир бора мағлубият аламини тотиб кўрган. Унинг рақиби эса 12-2 кўрсаткичга эга.
Биз ушбу жанг юзасидан юртдошимизни фикри билан қизиқдик...
- Насиб қилса, 27 ноябрь куни навбатдаги жангимни ўтказаман. Рақибим бразилиялик тажрибали жангчи... Аслида, у билан россиялик спортчи жанг қилиши керак эди. Лекин у баъзи сабабларга кўра, етиб кела олмаслигини билдирганидан сўнг, унинг ўрнини ташкилотчилар мен билан тўлдиришга қарор қилишди. Ўйлайманки, барчаси яхши бўлади. Насиб қилса, ғалабалар билан барча мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятидамиз.
Фикрлар