Ўзбекистонлик ММА вакиллари Қирғизистонда ажойиб ғалабани қўлга киритди

20 декабрь куни Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида ММА бўйича турнир ўтказилди. “Aybat FC” томонидан ташкил қилинган ушбу жанг кечасида бир қатор ҳамюртларимиз ҳам ўз жангларини ўтказди.

70 кг вазн тоифасида октагонга кўтариладиган Диёр Муталибов мезбонлар вакили Урмат уулу Талас билан тўқнаш келиб, биринчи раунднинг ўзида техник нокаут билан зафар қучди. 80 кг вазнда ўз жангини ўткзаган Достон Исмоилов эса яна бир қирғизистонлик Сардор Ураимовни биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, чиройли тарзда ғалабага эришди.

Ушбу муваффақият билан юртдошларимизни табриклаймиз. Ғалабалар бардавом бўлсин!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)