Ўзбекистонлик ММА вакиллари Қозоғистонда жанг қилади

  • 16 март, 2021, 13:11
  • 0
  • MMA

17 март куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида “Oktagon” промоушени томонидан навбатдаги турнир ўтказилади. Мазкур жанг кечасида ўзбекистонлик ММА вакиллари ҳам иштирок этади.

Жумладан, енгил вазн (70,3 кг) тоифасида Жаҳонгир Қорабоев ҳамда Бахтиёр Мирзашарипов шогирди Абдураҳмон Ғофуров мезбонлар вакили Руслан Ахметовга қарши жанг қилади. Шунингдек, ярим енгил вазн (65.8 кг) тоифасида Муҳаммадали Тоштурғунов шогирди Абдулазиз Сотволдиев яна бир қозоғистонлик жангчи Улан Тамгабаевга қарши баҳс юритади.

Мазкур муҳим жангларда ҳамюртларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Ўзбек қизининг жанги нима учун қолдирилганди ёхуд унинг навбатдаги жанг санаси ва рақибаси маълум бўлди

Кичик Рўзибоев Қирғизистонда жанг қилади

Азико_2

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!