Ўзбекистонлик мураббийнинг Москвада нуфузи тобора ортиб бормоқда ёхуд у Россияда муносиб тақдирланди (Видео)

Россиянинг Москва вилояти Серпухов округида муайтай бўйича ўз клубига асос солиб,  маҳаллий ёшларга ушбу яккакураш сир-асрорларини ўргатиб келаётган ўзбекистонлик Дилшод Мирзаев Серпухов шаҳарлари округи ҳокими Юлия Купецкая томонидан оммавий спорт тадбирларини ўтказиш ва ташкиллаштиришга қўшаётган ҳиссаси туфайли тақдирланди. 

Россия 

Ушбу ҳамюртимизнинг сайтимизга маълум қилишича, у мазкур ҳудудда муайтай бўйича федерация раҳбари сифатида ҳам фаолият олиб боради. Юртдошимиз пандемия  вақтида очиқ ҳавода минглаб инсонларга соғломлаштириш машғулотларини олиб борган. Россиянинг энг нуфузли партияси ҳисобланувчи “Единая Россия” томонидан илгари сурилган ушбу тарздаги лойиҳадаги жонбозлиги муносиб тақдирланган ва у шу ҳудудда спортни ривожлантириш бўйича масъул инсонлардан бири сифатида тайинланган.  

Дилшод1

Ҳамюртимизнинг Москва вилоятида  асос солган клуби “Кремень” дея номланган ва ҳозирда унинг қўл остида 200 дан ортиқ ёшлар ушбу жанговар спорт тури билан шуғулланиб келишмоқда.  

Дилшод Мирзаев спортчилик вақтида ҳам салмоқли натижалар қайд этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган. Жумладан, муайтай бўйича Ўзбекистон чемпиони, жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари вице-чемпиони, ҳарбийлар ўртасида қўл жанги бўйича мамлакат чемпиони бўлган. Муайтай бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси саналади.  

дил

Шунингдек, профессионал йўналишда 2014 йил Россияда ташкил қилинган К-1 бўйича RAMTL Гран-при турнир ғолиби, 2014 йил Таиланднинг Паттайя шаҳрида интерконтинентал камарини қўлга киритган. 2016 йил Эроннинг  Теҳрон шаҳрида  К-1 бўйича  жаҳон чемпионати кумуш медали соҳибига айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!