Ўзбекистонлик таниқли рефери бугун "ACA 41" турнирида жанг қилади
Бугун 19 октябрь куни Россиянинг Краснадар шаҳрида "ACA 41" турнири ташкил этилмоқда.
Биз учун аҳамиятли жиҳати, ушбу оқшомда ҳамюртимиз Дадахон Ҳасанов ҳам октагонга кўтарилади. У мезбонлар вакили Василий Козловга қарши жанг қилади. Дадахон заҳира жангчиси сифатида жангни қабул қилди. Баҳс келишилган вазн (73 кг) тоифасида ўтказилмоқда. Маълумки, Дадахон Ҳасанов юртимизнинг ММА ва панкратион йўналишида рефери сифатида ҳам фаолияти юритади.
Маълумот учун, ҳамюртимиз профессионал фаолиятида 10 та ғалаба ва 6 мағлубият қайд этган бўлса, россиялик жангчининг рекорди 7-4 кўриниш олган.
Фикрлар