Ўзбекистонлик яккакурашчи Таиланднинг энг шов-шувли турнирида жанг қилади
Эртага Таиланднинг Бангкок шаҳрида “Super Champ” дея номланган турнир бўлиб ўтади. Бу тайлар мамлакатидаги энг шов-шувли телешоуларидан ўрин олган жанг кечасидир.
Бу шоуда жаҳоннинг кучли профессионал муайтай усталари Таиланд терма жамоасига қарши рингга кўтарилади. Биз учун аҳамиятли жиҳати, мазкур турнирда ўзбекистонлик Нурмуҳаммад Адамхонов ҳам ўз жангини ўтказади. Ҳамюртимизга мезбонлар вакили Нумпаки рақиблик қилади.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, юртдошимиз 59 кг вазн тоифасида рингга кўтарилади.
Фикрлар