Ўзбеклар жаҳон чемпионатида шов-шув кўтарди!

Индонезияда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичида Ўзбекистон ва Англия терма жамоалари ўзаро куч синашди.

Учрашув 2:1 ҳисобида ҳамюртларимиз фойдасига ҳал бўлди. Амирбек Саидов тўртинчи дақиқадаёқ ҳисобни очди.

 

photo_2023-11-22_17-10-31

Танаффусгача инглизлар вазиятни ўнглашга эришди. 35-дақиқада “Манчестер Сити”дан терма жамоага жалб қилинган Жоэл Ндала жавоб тўпини киритди.

Ўйиннинг иккинчи ярмида Лазизбек Мирзаев жарима зарбасидан рақиб дарвозабони Томми Сетфордни ожиз қолдириб, ғалаба голини урди. Қолган дақиқаларда англиялик ҳарчанд ҳаракат қилмасин терма эамоамиз дарвозасига йўл топа олмади.

Хориж оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон шов-шувли тарзда ғалаба қозонганига алоҳида эътибор қаратмоқда. Деярли барча манбалар осиёликларнинг Англия терма жамоаси устун келиши кутилмаган натижа эканини ёзмоқда.

Бундан ташқари, чет эллик футбол мухлислари ҳам жаҳон чемпионати доирасидаги ушбу учрашувни кенг муҳокама қиляпти.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига чет эллик мухлисларнинг футболчиларимизнинг муҳим ғалабаси ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ҳавола этади.

Bruno2611:

Ўзбекистон терма жамоасига офарин! Шундай давом этинг, йигитлар!!!

Demonkc-samara:

Ҳайратланарли, лекин бу факт!

Xrjn17:

Бунақа вазиятларда, одатда “ўзбекларнинг ғалаба қозониши хаёлимизга ҳам келмаган эди”, дейилади. Лекин ўзбекларга гап йўқ. Терма жамоанинг жаҳон чемпионати чорак финалига чиққанининг ўзи ҳам катта муваффақият.

Idinna:

Осиёликлар мундиални забт этмоқда!

kil1ka:

Балли, ўзбеклар!

Sport1:

Ўзбекларга чорак финалда омад ёр тилайман!

R0mjk3:

Ўзбеклар кучли миллат.

Theworst:

Ҳозир ўзбек ёшлари ҳам Россия терма жамоасидан зўр.

Zhivchik:

Ўзбекистон, Қозоғистон, Грузия ва Арманистон кейинга пайтда ҳаммани ҳайратга соляпти.

Vadims74:

Англия терма жамоаларининг ўйинчилари олифта. Улар мамлакати шаъни учун эмас, ўзини кўрсатиш учун ўйнайди. Натижа ҳам шунга яраша бўлди.

Bahman99:

Ўзбекистон Осиё мамлакатлари орасида чорак финалга чиққан ягона терма жамоа бўлди. Катта ғалаба билан табриклаймиз.

202311221840-main.cropped_1700653266

Индонезия мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2 декабрга қадар давом этади.

Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйини Европа ва Осиё мамлакатларида қандай баҳоланди?

“Челси”да порлаган футболчи Файзуллаевга баҳо берди

Агент: ЦСКА бу нархга Файзуллаевни бермайди!

Файзуллаев Европада ўйнашга тайёрми?

“Кальяри”дан Шомуродовга яхши хабар

Шомуродов қайси терма жамоаларга нечта гол урган?

Файзуллаев бразилияликларни ҳайратга солди

Файзуллаев Европадан яхши таклифни рад этмайди!

Шомуродов энг охирида, Ҳусанов эса йўқ!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Uzbek ligion
22/11/2023 18:28
Futbol uzbekistonda usgan. Uzbeklar kuchli insonlar
Норов Абдужалил
22/11/2023 17:42
Бизни ёшларимиз тушган гурух энг кучлилар экан. Гурухимиздаги 3 та команда хам чорак финалга чикди.