Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйини Европа ва Осиё мамлакатларида қандай баҳоланди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати Осиё қитъаси саралаш гуруҳида Эрон футболчилари билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Тошкентдаги учрашувда Сречко Катанец шогирдлари биринчи бўлимда иккита тўп ўтказиб юборди. Бироқ танаффусдан кейин терма жамоамиз рақибни босим остида ушлади ва мағлубиятдан қутилиб қолди.

Дунё мамлакатларида футболни ёритаётган манбалар Осиё футболидаги энг шиддатли қарама-қаршиликлардан бири – Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги учрашувга ҳам эътибор қаратди.

IMG_1072

Sports.uz портали ушбу беллашув натижасини ёритган манбалар маълумотларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилади.

Италия

TUTTOCAGLIARI.NET:

2026 йилги жаҳон чемпионатининг Осиё қитъасидаги саралаш турнирида “Кальяри” ҳужумчиси Элдор Шомуродов етакчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси кучли рақиб – Эрон футболчиларини тўхтатиб қолди. Элдор Шомуродов учрашувни ҳужум марказида бошлади. Ўйинда “Интер”нинг трансфер нишони бўлган Тареми ҳам гол урди. Гонконг ва Туркманистон терма жамоалари ҳам ўйнаётган ушбу гуруҳда Эрон ва Ўзбекистон етакчилик қилмоқда. Гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга чиқади.

Франция

LE11HDF.FR:

Жаҳон чемпионатининг Осиё минтақасидаги саралаш турнирида “Ланс” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Эрон билан бўлган учрашувда жуда кам ўйнади. Ўзбекистон терма жамоа мураббийлар штаби уни ўйиннинг сўнгги дақиқаларида майдонга туширди. Ҳимоячи 2:2 ҳисобини ушлаб қолишга ёрдам берди.

Эрон

MEHRNEWS.COM:

Эрон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш мусобақасида Ўзбекистон билан сафарда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Биринчи бўлимда мезбонлар дарвозабони Ўткир Юсупов Рамин Ризоён зарбасини қайтара олмади. 38-дақиқада Меҳди Тареми ҳисобни 2:0 қилди.

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон миллий терма жамоаси рақибдан анча яхши ўйнади ва ҳисобни тенглаштирди. 52-дақиқада Остон Ўрунов ва ўйин якунланишига етти дақиқа қолганида Игорь Сергеев тўп киритди.

Бу натижа туфайли ҳар икки жамоа 2024 йилнинг март ойига белгиланган кейинги тур учрашувларига гуруҳ пешқадами сифатида кириб боришини таъминлади.

IMG_1086

Россия:

EURO-FOOTBALL.RU:

Тошкентдаги учрашувда гуруҳ фаворитлари ўзаро тўқнаш келди. Ўзбекистон ҳам, Эрон ҳам 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашини ғалаба билан бошлаган эди. Бу гуруҳдан кейинги босқичга Эрон ва Ўзбекистон чиқишига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Улар қай бирлари биринчи ўринни эгаллашини асосан ўзаро учрашувда ҳал қилиб олиши лозим.

Ўзбекистон миллий терма жамоасида кўпчиликнинг эътибори Россия Премьер-лигасида ўйнаган Элдор Шомуродов ва Остон Ўруновга қаратилди. Эрон ўзининг энг машҳур юлдузлари – Меҳди Тареми ва Сардор Азмунга таяниб ўйнади.

Дастлаб эронликлар иккита гол урган учрашувнинг иккинчи ярмида ўзбеклар ҳаммасини ўзгартира олди. Меҳмонлар ғалабани ушлаб қолиш ҳаракатларини анча эрта бошлаб юборди. Бу уларга қимматга тушди. Остон Ўрунов Элдор Шомуродовнинг пасидан кейин ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Кейин Игорь Сергеевга голли пас узатди.

Гуруҳ етакчилари тўқнашувида жанговар дуранг қайд этилди. Ҳар икки жамоа ўйиннинг айрим паллаларида ёрқин футбол кўрсатди. Улар бир бирига муносиб рақиб эканини яна бир карра исботлади.

Қозоғистон

SPORTS.KZ:

Ўзбекистон жаҳон чемпионати саралаш учрашувида сенсацион камбэкни амалга оширди. “Е” гуруҳининг Тошкентда ўтказилган учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси эронликларни қабул қилди. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

Майдон эгалари биринчи бўлимдан кейин 0:2 ҳисобида ортда қолаётган эди. Кейин Остон Ўрунов 52-дақиқада ҳисобни қисқартирди. “Тобол” ва “Актобе” жамоаларининг собиқ ҳужумчиси Игорь Сергеев захирадан майдонга тушиб, 83-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.

IMG_1109

Таъкидлаш жоизки, Эрон терма жамоаси ўйиндан олдин фоварит сифатида эътироф этилганди.

“Челси”да порлаган футболчи Файзуллаевга баҳо берди

Агент: ЦСКА бу нархга Файзуллаевни бермайди!

Файзуллаев Европада ўйнашга тайёрми?

“Кальяри”дан Шомуродовга яхши хабар

Шомуродов қайси терма жамоаларга нечта гол урган?

Файзуллаев бразилияликларни ҳайратга солди

Файзуллаев Европадан яхши таклифни рад этмайди!

Шомуродов энг охирида, Ҳусанов эса йўқ!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Норов Абдужалил
22/11/2023 10:06
Ассалому алайкум. 1 хафта ичида терма жамоаларимиз уртасида 3 та камбек курдик. 1- ИСПАНИЯ -УЗБЕКИСОН 0-2 дан 2-2 га. 2-ТУРКМАНИСТОН-УЗБЕКИСТОН 1-0 дан 1-3 га 3-УЗБЕКИСТОН-ЭРОН 0-2 дан 2-2га. Навбат бугун 4-камбекка насиб этса. АНГЛИЯ-УЗБЕКИСТОН.
Норов Абдужалил
22/11/2023 17:25
Мана 4-камбек хам булди. Гарчи ёшларимиз ортда боришмаган булсада. Хар холда хисобни ушлаб чорак финаога чиккан ягона Осиё жамоаси булди.
Норов Абдужалил
22/11/2023 17:23
Бизни ёшларимиз тушган гурух энг кучлилар экан. Гурухимиздаги 3 та команда хам чорак финалга чикди.
Abdunazarov Suxrob
22/11/2023 10:58
Balli, Yigitlarga gap yo'q!
Omadlarini bersin!