Файзуллаев бразилияликларни ҳайратга солди

Россия футболини кузатиб бораётган бразилиялик журналист Фабио Алейшо Россия Премьер-лигасининг биринчи давраси якунлари бўйича ўз таҳлиллари натижасини эълон қилди.

Тажрибали журналист юқори дивизиондаги жамоаларда энг яхши натижаларни қайд этган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузди. Бундан ташқари, Фабио Алейшо индивидуал номинациялар бўйича ҳам чарм тўп усталари иштирокини баҳолади. Рўйхатдан Аббосбек Файзуллаев ҳам ўрин олди. 

7521adff851aaf72bec3e7ad566b17a164e2fe6a12434152314052

Бразилиялик журналист ўзи энг кучли, деб билган футболчилардан қуйидаги рамзий терма жамоани тузди.

Дарвозабон: Матвей Сафонов (“Краснодар”).

Ҳимоячилар: Сергей Волков, Хуниор Алонсо (“Краснодар”), Виллиан Роша (ЦСКА), Дуглас Сантос (“Зенит”).

Ярим ҳимоячилар: Александр Черников, Эдуард Сперцян (“Краснодар”), Вендел (“Зенит”), Бенхамин Гарре (“Крилья Советов”).

Ҳужумчилар: Жон Кордоба (“Краснодар”), Матео Кассьерра (“Зенит”).

Бош мураббий: Игорь Осинькин (“Крилья Советов”).

Индивидиуал номинациялар бўйича Фабио Алейшонинг танлови қуйидагича кўриниш олди:

Биринчи давранинг энг яхши ўйинчиси: Эдуард Сперцян (“Краснодар”).

Ҳаммани ҳайратга солган футболчи: Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА).

30640.120880.789_1

Ишончли оқламаган ўйинчи:  Клаудиньо («Зенит»).

Шунингдек, Россия футболи экспертлари, собиқ футболчилар, мураббийлар ҳам биринчи даврада ўзини кўрсатган чарм тўп усталари қаторида лигада дебютини муваффақиятли бошлаган Аббосбек Файзуллаев ўйинига баҳо бермоқда.

Игорь Семшов, “Чайка” бош мураббийи:

Биринчи даврада энг ёрқин ўйнаганлардан “Крилья Советов”даги Никита Салтиков бўлди. Аслида бу футболчи биринчи лигада “Акрон” сафида ҳам ўзини кўрсатган эди. Аббосбек Файзуллаев ҳам ЦСКАда ўзини яхши томондан намойиш қила олди. “Ростов”даги Ваханияни ҳам улар қаторига қўшиш мумкин.

Виталий Дьяков, “Динамо” ва “Ростов” жамоалари собиқ футболчиси:

Кўпчилик Файзуллаевни биринчи давранинг асосий кашфиёти бўлганини айтяпти. Мен ҳам уларнинг фикрига тўлиқ қўшиламан. Аббосбек ЦСКАга жуда яхши киришиб кетди. Файзуллаевнинг техникаси кучли ва буни унинг устун томони сифатида кўрсатиш мумкин.

аббос1

Вячеслав Чанов, футбол эксперти:

Чемпионатнинг биринчи даврида энг катта таассурот қолдирган ўйинчи Аббосбек Файзуллаев бўлди. Бу рўйхатга барқарор ўйини учун Игорь Акинфеевни ҳам қўшиш мумкин. Иван Обляков ҳам озгина жонланди

Италияда Ўзбекистон ўйинини алоҳида эътибор билан кузатадиган бўлишди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!