Ўзил қишда жамоасини ўзгартирадими?
Ads

Daily Express хабарига кўра, германиялик футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирган. Манкунианлар устози Жозе Моуриньо ҳозирда ҳужумкор ярим ҳимоячи изламоқда ва бу ўрин учун Ўзилни Манчестерга таклиф этиши мумкин.

Илгарироқ ОАВда Месутнинг "Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери билан муносабатлари  ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди, аммо исппаниялик мутахассис буларнинг барини рад этган.

Ўзилнинг "тўпчилар" билан амалдаги шартномаси 2021 йилда поёнига етади. У Лондонда ҳафтасига 350 минг евро маош олади.