Ўзил Йоахим Лёв билан учрашишдан бош тортди

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв билан суҳбат қилишдан бош тортган​, дея хабар беради Bild нашри.

Бундестим устози шахсан ўзи Лондонга келиб, “тўпчилар”нинг машғулотлар базасига ташриф буюрган, аммо Ўзил рад жавобини берган. Лев унинг Пер Мертесакер, Бернд Лено ва Шкодран Мустафи билан гаплашган.

Ўзил Германия терма жамоасида 2009-2018 йилларда тўп сурган. Бундестим билан ЖЧ-2014да зафар қучган. Россиядаги ЖЧ-2018 турниридан сўнг миллий термадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Унинг сўзига кўра, бунга ирқчилик боғлиқ гап-сўзлар сабаб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!