“Ўзингни ҳурмат қил , чол...”. Роналдунинг опаси “Реал” президентига жавоб қайтарди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг опаси Катя Авейру "Реал" президенти Флорентино Переснинг португалиялик ҳақидаги гапига жавоб қайтарди.

“Роналду 38 ёшда, лекин у ҳали ҳам икки метрдан баландроқ сакрай олади. Укамнинг танасида умуман ёғ йўқ. Ўзингни ҳурмат қил, чол, сен 75 ёшдасан...”, — деб ёзди Авейро ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот ўрнида, УEФА Суперкубоги доирасидаги "Айнтрахт"га қарши ўйин олдидан бир мухлис Мадрид клуби раҳбаридан португалияликни клубга қайтариш имконияти ҳақида сўраган ва Пересдан у 38 ёшда эканлиги ҳақида жавоб олган эди.

37 ёшли португалиялик (Роналду 2023 йилнинг февралида 38 ёшга тўлади) “Манчестер Юнайтед”ни тарк этмоқчи, чунки у Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоага ўтишни истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Toxir Sharif
12/08/2022 12:59
To'g'ri aytibdi