Пабло Сарабия бугунги баҳсда Испания терма жамоасига ёрдам беролмайди

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Пабло Сарабия “Евро-2020”нинг ярим финалидан ўрин олган Италияга қарши ўйинда терма жамоасига ёрдам беролмайди. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Луис Энрике ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Сарабиядан ташқари барча ўйинчилар ярим финалга тайёр. Биз ўйинни сабрсизлик билан кутмоқдамиз”, - деди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Сарабия Швейцарияга қарши бўлиб ўтган 1/4 финалда жароҳат олган эди.

Испания ва Италия терма жамоалари учрашуви бугун Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!