Пакьяо: Ҳамюртларим олдида Маркесдан қасос оламан
Ads
 

Профессионал бокснинг WBO йўналиши чемпиони Мэнни Пакьяо (59-2-6, 38 КО) ўзининг азалий рақиби, тўртта вазн тоифаси собиқ чемпиони Хуан Мануэль Маркесга (56-1-7, 40 КО) қарши бешинчи жангини ўтказиш ниятида эканини маълум қилди.

- Мен Маркес билан реванш жангини Филиппинда ўтказмоқчиман, - деди Мэнни Пакьяо. - Мен мухлисларим кўз ўнгида уни енгишим керак.

Мэнни Пакьяо илк марта Хуан Мануэль Маркес билан 2004 йил жанг қилган ва беллашувда дуранг қайд этилган. 2008 ва 2011 йиллардаги учрашувда филиппинлик боксчининг қўли баланд келган. 2012 йилги тўртинчи жангда мексикалик боксчи рақибини нокаутга туширган.

Уч йилдан буён рингга чиқмаётган Хуан Мануэль Маркес бешинчи жанг уни қизиқтирмаслигини билдирди.

SPORTS.uz