Пакьяо Мейвезер билан жанг қилишига қаттиқ ишонмоқда
Ads

Бокс бўйича беш вазн тоифасининг 12 карра жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер 2018 йилда катта рингга қайтишни режалаштирмоқда, дея хабар беради GMA News нашри.

Америкалик боксчи бу сафар саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони филиппинлик Мэнни Пакьяо билан иккинчи жангни ўтказишни мақсад қилган.

Ҳозирча, якуний келишувга эришилганича йўқ. Олдимизда катта ва жиддий музокаралар турибди. Биз Флойд билан Япониядаги тадбирда учрашдик. Мухлислар жуда хурсанд бўлишди. Бундабиз Мейвезер билан иккимизга ҳам қиқиз бўлган реванш жангни ташкил қилиш имкониятлари ҳақида гаплашдик. Катта ишонч билан жангимиз ташкил қилинади, аммо биз унинг қачон ва қаерда бўлишини аниқлаш керак бўлади, – дейди Пакьяо GMA News нашрига.