Пакьяо ва Мейвезер ўртасида иккинчи жанг бўладими?
Aфсонавий боксчи, бешта тоифадаги собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер Менни Пакьяо билан рингда яна бир бор учрашади.Бу борада у ўз Instagram саҳифасида маълум қилган. Унда ёзишича Флойд Японияда ўз жамоаси билан бирга, Пакьяо билан жанг қилиш учун иш олиб бораётганини маълум қилди. Бироқ, бу расмий жанг эмас, балки кўргазмали чиқиш эканлигини ҳам айтиб ўтган. Aгар, Флойд ва Менни келиша оладиган бўлса, унда рингдаги иккинчи учрашув Япониянинг пойтахти Токиода бўлиб ўтади.
Мейвезер Японияда кўргазмали жанг ўтказишга улгурган. У 2018 йил 31 декабрь куни кикбоксингчи Теншин Нацукавани нокаут қилганди. Флойд бундан кейин ҳам шоу тарзидаги чиқишларини давом эттиришини айтди. Миш-мишларга кўра, тез орада ТМТ Хитойда ҳам шундай жанг ўтказишга ниятида экан.
Фикрлар