Пандемия бўлмаганида Вернер "Ливерпуль"га ўтарди

“Ливерпуль”нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер мерсисайдликлар кўзлаган, аммо “Челси”га  ўтаётган германиялик ҳужумчи Тимо Вернер ҳақида гапириб ўтди.

“Агар пандемия бўлмаганида, “Ливерпуль” албатта Вернерни сотиб олган бўларди, бунга ишончим комил. Ҳаммага яхши маълум, “Ливерпуль”нинг ҳужум учлиги зўр, лекин Вернер янги мавсумда жамоага кўплаб учрашувларда ёрдам берган бўлар эди.

Чунки, коронавирус бўлмаганида, Салоҳ Олимпиадага борарди ва мавсум стартини ўтказиб юборарди. Кейин эса февралда Мане ва Салоҳ Африка миллатлар кубогига жўнаб кетарди. Натижада, “Ливерпуль”га уларнинг ўрнини боса оладиган маҳоратли ҳужумчи керак бўларди”, - дейди Каррагер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!