ПАОК ЦСКА футболчисини ўз сафига қўшиб олишга яқин!
Москванинг ЦСКА ва Россия миллий терма жамоаси футболчиси Фёдор Чалов тез орада легионерга айланиш арафасида.
Рус нашрларининг хабар беришича, футболчи яқин кунларда Греция чемпионатига кўчиб ўтиш арафасида турибди. Юнон ўлкаси чемпионатининг совриндор ва тарихий клубларидан бири ПАОК ўйинчи билан деярли келишувга эришган.
Шартнома 2027 йилга қадар 3 йил муддатга имзоланиши кутилмоқда. ПАОК Чалов билан йилига 1,3 миллион евро маош ва 300 минг еврогача бонусларни кўзда тутадиган битим шартларини келишиб олган. Грек клуби уни "армиячилар"дан 3 миллион еврога сотиб олиш вариантини фаоллаштиради, шундан сўнг Чалов янги клубга ўтишдан олдин тиббий кўрикдан ўтади.
Қайд этилишича, футболчининг ПАОКнинг янги футболчиси сифатида расмий тақдимоти 24 июль куни бўлиб ўтиши режа қилинмоқда.
Фикрлар