Пара велоспортчиларимиз Осиё чемпионатидаги дебютидаёқ юқори натижа қайд этишди

CHERY AUTO

Мусобқанинг сўнгги куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли кечди. Жумладан, эркаклар ўртасида С2 классида Ғолиб Мирзаёров 2 та бронза, С3 классида Авазхон Палванов олтин ва кумуш, С4 классида Аброр Ибраимов кумуш ва бронза, С5 классида Азимбек Абдуллаев олтин ва кумуш ва худди шу классда Боймурод Явқочев кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Tecno

Терма жамоамизнинг қитъа бириничилигида қўлга киритган жами медаллар сони 15 тага етди. Шундан 3 таси олтин, 7 таси кумуш ва 5 таси бронза медалларидир.

Яна бир эътиборли жиҳати, спортчиларимиз трек бўйича Осиё чемпиоантида илк бор иштирок этганига қарамай, умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Таиландда пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида терма жамоамиз аъзолари 7 та медалга сазовор бўлишган эди.

Шу тариқа пара велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шоссе ва трек йўналишларида ўтказилган Осиё чемпионатларида жами 22 та медалга эга чиқишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!