Парадес ПСЖга ёқмади, у яна
Ads

ПСЖ клуби раҳбарияти ўтган қишки трансферлар даврида 40 млн евро эвазига “Зенит”дан сотиб олинган ярим ҳимоячи Леандро Паредеснинг кўрсатган ўйинларидан норози бўлмоқда.

Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра Паредес яна Россияга қайтиши мумкин. Аниқроғи, 24 ёшли аргентиналик футболчини питерликлар яна ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Парадес 2017 йилдан 2018 йилнинг январигача “Зенит”да тўп сурган ва  43та ўйинда иштирок этиб, 7та гол уришга эришган.