Парагвай дарвозабони Мбаппега нега тўпни отиб юборгани сабабини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Парагвай терма жамоаси дарвозабони Орландо Хиль Францияга қарши 1/8 финалдаги учрашувдан сўнг Килиан Мбаппе хулқидан хафа бўлганини айтди.

Бу баҳсда «уч ранглилар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди, ягона гол муаллифи эса айнан Мбаппе бўлди. 

Учрашув якунлангач, Хиль французлар етакчисига яқинлашиб, қўл сиқиб табриклашни истади, аммо Мбаппе унга эътибор қаратмади. Шу пайтда асаби бузилган дарвозабон жаҳли чиқиб, тўпни французлар сардори томон отди.

- Мбаппе мени жуда жаҳлимни чиқарди. Мен унга қўлимни чўздим, ғалабаси билан табрикламоқчи бўлдим, лекин у мени бутунлай инкор қилди. 

Бу ҳолат мени қаттиқ асабийлаштирди, – деди Орландо Хиль.

Парагвайлик дарвозабон пенальтидан гол ўтказиб юборганига қарамай, турнир ташкилотчилари томонидан учрашувнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди. 

Килиан Мбаппе ҳам эътироз билдириб, Парагвай терма жамоасининг қўпол ва қоидабузарлик билан ўйнаганидан норози бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!