Парагвай терма жамоаси мураббийи: Францияда ўйинчилар "Олтин тўп"га даъвогар, бизнинг айрим футболчиларимиз ўз отасини танимай ўсган

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Парагвай терма жамоаси бош мураббийи Густаво Альфаро журналистлар билан суҳбатда жамоанинг "Жаҳон чемпионати — 2026" мусобақасида Францияга қарши 1/8 финалдаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди.

Унинг сўзларига кўра, у футболчиларини ўйинга тайёрлар экан, Франция сафида "Олтин тўп" учун даъвогарлар борлиги, шунингдек, жаҳон чемпионатлари тарихида энг яхши тўпурар бўлиш учун курашаётган юлдузлар майдонга тушишини алоҳида таъкидлаган. Шу билан бирга, мураббий Парагвай терма жамоасида ҳаётда оғир синовларни бошдан кечирган, ҳатто ўз отасини танимай ўсган футболчилар борлигини қайд этди.

"Илгари Галларса "Ривер Плейт" учун ҳам ўйнай олмасди, ҳозир эса Германия ва Францияга қарши майдонга тушди. Дарвозабон Хиль эса қизи ҳаётини сақлаб қолиш учун кийим-кечак сотишга мажбур бўлган. Энди дунёдаги ҳар қандай жамоа ўз таркибида шундай дарвозабон бўлишини истайди", — деди Альфаро.

Эслатиб ўтамиз, Парагвай терма жамоаси Францияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
05/07/2026 19:35
отасини танимаган ва ота тарбиясини курмаганлар шунака купол уйнаса керакде