Паралимпия. Нурхон Қурбонова жаҳон рекордини ўрнатган ҳолда кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди!

Кобе шаҳрида давом этаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатидан хушхабарлар келиши давом этади.

Бундан бироз аввал аёллар ўртасида F54 классида найза улоқтириш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова 20.73 метр натижа билан амалдаги жаҳон рекордини (20.25 метр) 48 см га янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Нурхон Қурбонова 2023 йил Парижда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида F54 классида найза улоқтириш дастурида 20.15 метр натижа билан олтин медаль ва Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!