Паралимпия. Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати якунланди

Бугун пара енгил атлетика бўйича ўтказилган Ўзбекистон очиқ чемпионати якунланди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, спортчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, 400 нафарга яқин пара атлтет қатнашган ушбу мамлакат биринчилигида илк бор хорижий давлат вакиллари ҳам ўз кучини синаб кўрди. Жумладан, Қозоғистон пара енгил атлетика терма жамоасининг энг номдор спортчилари ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Якунда мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан медаль ва махсус диплом билан тақдирланишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!