Патрик Виейра: Балотеллидан кўп нарса умид қилаяпман
Ads

"Ницца" клуби устози Патрик Виейра жамоа ҳужумчиси Марио Балотеллидан ажойиб ўйинлар кутаётганини айтиб ўтди.

– Мен Марионинг энг яхши спорт формасига кириш истаги борлигини биламан, –дейди Виейра. – У кўп нарсага қодир ва бу қўлидан келади. У сабр билан ўз устида қаттиқ ишлаши керак. Мен ундан кўпроғини кутяпман. Шунингдек, Данте, Жалле ва бошқа етакчилардан ҳам.

Эслатиб ўтамиз, Балотелли бу мавсум Франция чемпионатида 1 ўйинда майдонга тушди.