Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Осиё Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Шаржа" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

Пахтакор

  • Эрен Дердийок 59'

ОФК ЧЛ "B" гуруҳи 4-тур

23/04/2021, 23:00

1
:
1
Тугади

Аль-Шаржа

  • Mohamed Khalfan Ali 87'
45'
90'

  • 90+4'

    Ўйин 1-1 ҳисобида якунланди! "Пахтакор" плей-оффга чиқиш имкониятини пасайтириб юборди

  • 90+4'

    Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди

  • 87'

    ГОЛ! Ҳисоб тенглашди - 1:1. "Шаржа" футболчиси Захирадан майдонга тушган Муҳаммад Халфан ҳисобни тенглаштирди 

  • 85'

     Эркиновнинг зарбаси салгина ноаниқ чиқди, Муҳиддиновнинг уринишидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди

  • 80'

    "Пахтакор"дан Сайфиев огоҳлантирилди

  • 79'

    "Пахтакор"да Дердийок ўрнига Аброр Исмоилов, Холматов ўрнига Йўлдошев туширилди

  • 73'

    "Шаржа"да Муҳаммад Абдулбасит ўрнига Саиф Рашид туширилди

  • 68'

    "Пахтакор"дан Собирхўжаев огоҳлантирилди

  • 64'

    "Шаржа"дан Али Муҳаммад огоҳлантирилди

  • 59'

    ГООООООООООЛ! Алижонов узатган тўпни Эрен яқин масофадан дарвозага тўғрилаб қўйди

  • 50'

    Алижонов жарима майдонида бир ўйинчини алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди, тўп салгина ноаниқ кетди

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Танаффус!

  • 45'

    Холматовнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ бўлди

  • 39'

    "Пахтакор" гол уришга ҳракат қилмоқда

  • 37'

     Кайонинг 18 метрлардан зарбаси ноаниқ чиқди

  • 31'

    Перейранинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ. Бу "Шаржа"нинг илк зарбаси эди

  • 25'

    Ҳолматов фол ишлатди

  • 20'

    Диёр қанотдан марказга югуриб келаётган Эркиновга тўпни узатди. Хожиматнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди

  • 17'

    ЗАААРБААА! Чераннинг яқин масофадан тепган тўпи дарвоза устидан ўтиб кетди

  • 16'

    ВУУУУУҲҲ! Алижоновнинг кучли зарбасидан кейин тўпни рақиб посбони қайтарди

  • 13'

    Алижонов қанотдан кириб бормоқчи бўлган Кайони қўполлик ишлатмай тўпсизлантирди

  • 12'

    Ҳолматов жарима майдонига ёриб кирди ва йиқилди. Ҳакам эса жим...

  • 10'

    Шароф Муҳитдинов қарши ҳужумга ўтиб кетаётган футболчини йиқитгани учун огоҳлантирилди

  • 8'

    Собирхўжаев Эркиновни одинга чорлаганди. У эса тўпга ета олмади

  • 6'

    Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Қайтган тўпга Эркинов зарба йўллади дарвозабондан сейв!

  • 5'

    Эренни йиқитишди

  • 4'

    Дердийокнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб қолди

  • 3'

    Сайфиев рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди

  • 2'

    Аввалги ўйингдан фарқли ўлароқ ушбу баҳс темпи бироз пастроқ бошланди

  • 1'

    Ҳакам хуштаги янгради ва учрашувга старт берилди

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг "Пахтакор" ва "Шаржа" жамоалари ўртасидаги баҳс старт олади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
23/04/2021 23:23
Pahtakor. 2 qanot uyinchilari tezkor shunisi zur bulibti himoyaga ham yordom beradi. Holmatov. va Erkinov. ikkalasi ham. tezkor zur. bulibti. Azamov esa. yahshi bemolol. kayani ushlaydi.

Минбар

Барча блоглар