"Пахтакор" - "Ал-Ҳилол": Матнли трансляция

  • 90+'

    Сардор Собирхўжаев ўрнига Садриддин Абдуллаев майдонга тушди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Ал-Давсари ўрнига Хатан Баҳебри майдонга тушди.

  • 86'

    "Пахтакор"нинг ҳужумлари рақиб жарима майдонигача етиб бормаяпти.

  • 83'

    "Ал-Ҳилол" шошмаяпти. Уларни дуранг ҳам кейинги босқичга олиб чиқади.

  • 80'

    Бурчакдан узатилган тўпни дарвозабон муштлари билан уриб юборди.

  • 76'

    Фарруҳ Сайфиев ўрнига Акром Комилов майдонга тушди.

  • 76'

    Дарвозабонимизга тиббий ёрдам зарур.

  • 75'

    Қувватов тўпга чиқиб келишда ишончли ўйнади.

  • 74'

    Гомиснинг жарима майдони марказида тўпни қабул қилиб олиши хавфли чиқди. Зарба айёрона, аммо кучсиз чиқди. Қувватов тўпни бир амаллаб ушлаб олди.

  • 72'

    Машарипов жарима майдони ташқарисидан зарба бериб кўрди. Ноаниқ.

  • 70'

    "Пахтакор" тўп билан.

  • 67'

    Ҳамдамов ўрнига Сиддиқов майдонга тушди. Дердийок ўрнига эса Сергеев майдонга тушди.

  • 66'

    Муҳаммад Канно сариқ карточка олди. Очиқчасига Кримец юзига зарба берди.

  • 65'

    Гомиснинг жуда хавфли зарбаси ноаниқ кетди. Ҳар бир стандартдан "Ал-Ҳилол" зарба бера оляпти.

  • 64'

    Салим ал-Давсарининг узатмасини дарвозага йўллайдиган футболчи йўқ эди. Акс ҳолда, вазият гол билан якунланиши мумкин эди.

  • 62'

    Жовинко жуда тезкорлик билан дарвозамизга яқинлашаётган эди. Хайриятки, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

  • 60'

    Гомиснинг бош билан берган зарбасини Қувватов қайтарди. Такрорий зарба йўлини ҳимоячиларимиз ёпишга эришди.

  • 56'

    Иккинчи таймда иккала жамоа ҳам бироз темпни пасайтиришди.

  • 53'

    Икинчи таймда саудияликлар ҳам кўпроқ тўпга эгалик қилишга эътибор қаратмоқда.

  • 48'

    Ҳимоячиларимиз бироз хавфли ўйнамоқда. Тўпни бироз жарима майдонимиздан узоқлаштирсак яхши бўларди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Анзур Исмоилов сариқ карточка ишлаб олди. Керакмиди шу фол, Анзур?!

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Карильо бурчакдан узатилган тўпга зарба бериш йўлини топди. Ноаниқ.

  • 43'

    Сайфиевнинг узатмасини ҳимоячилар хотиржамлик билан дарвозабонга ташлаб берди.

  • 42'

    Ҳужумдаги ноаниқ пасларимиз тўпнинг йўқотилишига сабаб бўлмоқда.

  • 38'

    Дердийокка тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 35'

    Исмоиловнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 33'

    Жовинконинг жуда хавфли зонадан берган зарбаси, хайриятки, ноаниқ кетди.

  • 32'

    Машарипов ҳужумда тўпни қўл билан ўйнади.

  • 30'

    Яна бир бурчак зарбамиз бесамар кетди.

  • 29'

    Чан-Хён Су ҳимояда ишончли ўйнади. Узатма голли эди.

  • 27'

    Ҳамробековнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси кучли ва хавфли чиқди. Бироз ноаниқ. Давом этиш керак, Одил.

  • 24'

    Машариповнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. Жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилган Алижоновнинг узатмаси ноаниқ чиқиб, дарвозабон қўлларидан жой олди.

  • 23'

    Чан-Хён Сунинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. "Ал-Ҳилол" стандартлари зарба билан якунланмоқда. Хушёрликни ошириш зарур.

  • 22'

    Жаффалининг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 20'

    Ҳамдамовнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди.

  • 18'

    Жарима майдонига Жовинко узатган тўпни Қувватов ушлаб олди.

  • 16'

    Алижонов кутилмаганда тўпни олдириб қўйди. Бахтимизга "Ал-Ҳилол" қарши ҳужумга ўтиб кета олмади.

  • 15'

    Корнер анча хавфли чиқди. Аммо саудияликлар тўпни бир амаллаб узоқлаштирди. Тўп яна вакилларимизда.

  • 14'

    Йигитлар комбинацион ўйинда ажойиб ўйеамоқда. Қойил, "шерлар". Бурчак зарбаси амалга оширамиз.

  • 13'

    Сайфиевнинг охиригача курашиши ортидан тўпни яна эгаллаб олдик.

  • 11'

    Кераксиз жойда тўпни йўқотдик.

  • 10'

    Саудияликлар тез-тез тўпни йўқотишмоқда.

  • 8'

    "Ал-Ҳилол" тўп назоратини олиб қўйди. Албатта, 90 дақиқа тўп билан ўйнай олмаймиз.

  • 6'

    Алижонов ҳимояда ишончли ўйнади.

  • 6'

    "Пахтакор" кучли прессингда зўр ўйнамоқда.

  • 4'

    "Ал-Ҳилол" ҳимоячиси "Пахтакор"нинг хавфли қарши ҳужумини қайтаришга эришди.

  • 3'

    Гомиснинг узатмасини шериклари тушунмади. "Ал-Ҳилол" ҳужуми тўхтатилди.

  • 3'

    Тўп назорати дастлабки дақиқалардан бизникиларда.

  • 2'

    Биринчи бурчак зарбаси вакилларимизда. Узатилган тўп саудияликлар томонидан қайтарилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Барча нарса ўйин бошланишига шай.

  • 0'

    Рақиб такркибида бир нечта йўқотишлар бор. Биз уларга тез орада соғайиб кетишларини тилаймиз. Аммо бу бизнинг фойдамизга ишлашига умид билдирамиз.

  • 0'

    Бугун "Пахтакор" ва бизга ғалаба керак!

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Fk navbahor
17/09/2020 23:54
Blat al hiloli pachti 3 tarkibi b n uzb super jamoasini oyinini axvolini gavnolar endigacha 3solish keragidi paxta mana asl basharasi paxtani
Pahlavonjon Sharofiddinov
17/09/2020 23:37
Bu eshakni amlatasiga oʻxshediganlar qachon narmalni oʻynedi. Shunaqayam yepadimi agar paxtakor 79dagi futbolchilar boʻganda bilardi kutiga tupni tiqib tashardi
Pahlavonjon Sharofiddinov
17/09/2020 23:38
Uzr tepadimi demoqchidim y boʻp qopti????